Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани “Навоий” МФЙда маҳалла фаоллари иштирокида, Элликқалъа тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассаси юрисконсульти Қ.Джумагелдиев, Элликқалъа тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан унинг мазмун моҳиятини фуқароларга етказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 8-майдаги ПФ-67-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла йиғини иморатида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда муассаси юрисконсульти Қ.Джумагелдиев томонидан Конституциянинг махмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.
