Ҳурматли қурилиш соҳаси мутахассислари, Қадрли келажагимиз қурувчилари!

Аввало, юртимизда кенг равишда нишонланаётган Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан барча соҳа фидойиларини касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳар йили август ойининг иккинчи якшанбаси қурувчилар куни сифатида юртимизда кенг нишонланади. Қурилиш тизими, жумладан, мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоғи бўлган йўл қурилиши соҳасида ҳам фаолият юритаётган минглаб фидойи ходимлар ўзларининг касб байрамларини нишонлайдилар.

Жонажон Ўзбекистонимизнинг янги қиёфасини барпо етишда, она Ватанимизнинг юксак тараққиётини таъминлашда, ҳаётимизни янада обод ва фаровон етишда йўлсозларнинг ҳам алоҳида ҳиссаси бор, албатта. Мамлакатимизда замонавий автомобиль ёлларини ривожлантириш, жаҳон талабларига жавоб бера оладиган янги йўллар қуриш, комплекс реконструкция қилиш ва таъмирлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, автомобиль йўлларининг асосий қисми мустақиллик йилларида тубдан таъмирланди, реконструкция қилиниб, янгидан барпо етилди. Енг охирги технологик ютуқларни озида мужассам етган кенг ва равон автомобиль ёлларини ҳамда замонавий йўл ўтказгичларни қуришда тизим тармоқларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг орни алоҳида. Албатта, биз, барчангизнинг Янги Ўзбекистонимизнинг шаҳар ва қишлоқларида барпо этилаётган замонавий йўл ва кўприкларнинг қурилишида беқиёс меҳнатингиз ётганидан ғурур ва мамнунлик ҳис қиламиз. Иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай йўлларимизнинг равон болиши учун хизмат қилаётган Сизлардек жонкуяр ва меҳнатсевар ходимларни касб байрами билан табриклайман.

Сизларга, аввало, мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда янги-янги зафарлар тилайман.

Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Умрбек Матназаров.